Луис Густаво
Ads

Германиянинг “Вольвсбург” клуби ярим ҳимоячиси Луис Густаво фаолиятини “Марсель” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, немис ва француз клублари деярли келишувга эришишган. Таъкидлаш керакки, бразилиялик футболчининг хизматларига нафақат “Марсель”, балки “Милан”, “Интер”, “Шальке-04” ва ПСЖ каби жамоалар ҳам ўз сафида кўришни истаётган эди.

Маълумот учун, Луис Густаво якунланган мавсум Германия Бундеслигасининг 27та учрашувида майдонга тушган. Унинг “Вольфсбург” билан амалддаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.