Луис Ортис чемпионликни расмийлаштирди
Ads

Супер оғир вазн тоифасининг WBA версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони кубалик Луис Ортис ўзининг навбатдаги жангини америкалик Малик Скоттга қарши ўтказди.

Мазкур жангда ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, Ортис рақибини мағлуб этди ва WBA версияси бўйича минтақалараро чемпионга айланди.

Монте-Карлода ўтган жангда америкалик боксчи уч марта нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Умумий ҳисоб эса 120:105, 120:106, 119:106, Ортис фойдасига.

37 ёшли кубалик боксчи профессионал рингда 26 жанг ўтказиб, барчасини ғалаба (22 нокаут) билан якунлаган.