Луис Суарес "Барселона" билан шарномани узайтирмоқчи

Mundo Deportivo нашри хабар беришича, уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес "Барселона" билан шартномасини узайтирмоқчи.

32 ёшли форварднинг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилда якунланади. Суарес келишув муддатини узайтиришни истамоқда. 

"Барселона" раҳбарияти Суарес билан шартнома муддатини узайтиришга қарши эмас. 

Маълумот учун Луис Суарес жорий мавсум "Барселона"  сафида 30та учрашувда 20та гол урган ҳамда 6та голи пас амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!