Луис Суарес: Мессининг “Барса”да қиладиган иши қолмади. У кетиши мумкин

“Барселона”нинг “Бавария”дан 2:8 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг, кўпчилик ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Каталонияликларнинг собиқ футболчиси Луис Суарес Мирамонтес ҳам мағлубият ҳақида гапирди.

- Интенсив ва шиддатли ҳаракатларсиз ўйнаб бўлмайди. Сетьен ҳужумчи ўрнига ҳеч кимни қўриқламаган ярим ҳимоячини майдонга туширди. Бунда фақат Мессини айблаб бўлмайди. Месси ғазабланиб, бу ерда қиладиган иши қолмаганини айтиб, жамоадан кетиб қолиши ҳам мумкин, - деди Луис Суарес.

“Барселона” жорий мавсумда Испания чемпионлигини ҳам, Европа Чемпионлар лигасини ҳам бой берди ва мавсумни совринсиз якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!