Луис Суарес: Шифокорлар тушунтириб беришлари шарт! Нима учун Дембеле жароҳат олишда давом этмоқда?
"Барселона" форварди Луис Суарес жароҳатидан фориғ бўлиб улгурмаган Усмон Дембеле борасида фикр билдирди.
"Шифокорлар Дембеленинг жароҳатини тезроқ даволаш йўлларини қидиришлари керак. Умуман олганда улар тушунтириб беришлари шарт! Нима учун Дембеле тузалгандан кейин жароҳат олишда давом этмоқда. Биз умид қиламизки, у тезда сафимизда қайтади," - деди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган "Боруссия" (3:1) га қарши учрашувда
Усмон Дембеле жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Маълум бўлишича, у камида 6 та беллашувни ўтказиб юборади. Шу қаторда, "Реал"га қарши баҳсни ҳам.
Фикрлар