Лука Модрич фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этди
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич Испания Суперкубоги ярим финал босқичи "Валенсия"га қарши ўйинда рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Бу хорватнинг ушбу мавсумда барча турнирлардаги бешинчи голи бўлди, ушбу натижани қайд этиш учун Модричга 19 та ўйин керак бўлди.
Шу тариқа ярим ҳимоячи фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этишга муваффақ бўлди. Олдинроқ, Модрич "Тоттенхэм"да 40 та ўйинда бешта гол киритишни уддалаганди.
Фикрлар