Лука Йович: АПЛда бунданда яхши ўйнайман

"Бундеслига учун жисмоний даража жуда муҳим. "Челси" ва "Интер" жамоалари билан ўйинлардан сўнг мен Премьер-лигада ёки А Серияда янада яхшироқ ўйнашим мумкинлигини ҳис қилдим. Ўйин услуби жиҳатдан бу мусобақаларнинг жамоалари мен учун мосроқ", - дея Йовичнинг сўзларини келтириб ўтди "Маrса" нашри.

Маълумот учун, Лука якунига етган мавсумда Германия чемпионатининг 32 ўйинида иштирок этди ва 17 та гол киритиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Реал" Йоовичнинг хизматларига қизиқиш билдиргани борасида хабарлар тарқалган эди. 21 ёшли футболчи "қаймоқранглилар" билан беш йиллик шартнома борасида килишиб олган эди, аммо испан клуби трансфер нарҳи бўйича "Айнтрахт" билан келиша олмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!