Лука Йович "Барселона"га ўтиб, захира футболчисига айланиб қолишни хоҳламаяпти
“Айнтрахт” форварди Лука Йовичнинг отаси Милан Йович ўғлининг ёзда “Барселона”га ўтиши ҳақиқатдан бироз узоқлигини айтиб ўтди.
“Лука жуда кўп таклифлар олди. Улардан бири “Барселона”дан бўлди. Аммо, у ҳозир каталонияликлар сафига ўтмоқчи эмас. Луканинг фикрича агар у “Барселона”га ўтса, захира футболчисига айланиб қолиши мумкин. Шу боис у “Айнтрахт”да қолиб, Чемпионлар лигасига чиқмоқчи”, - дейди сербиялик футболчининг отаси.
Маълумот учун, 21 ёшли Йович жорий мавсум франкфуртликлар сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва 24та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар