Лука Йович: Танловим тўғри эканлигига ишонаман
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бугун сербиялик ҳужумчи Лука Йовични расман оммага таништирди. 21  ёшли футболчи “қироллик клуби”га кўчиб ўтгач ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен дунёдаги энг бахтли йигитман, чунки дунёнинг энг зўр клубига кўчиб ўтдим. Мен “Реал”га соврин ютишида кўмаклашиш учун бор кучимни ишга соламан. Танловим тўғри эканлигига ишонаман”, - дейди Йович.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» Ёвични «Айнтрахт»дан 60 млн евро эвазига сотиб олган эди. У мадридликлар билан 6 йиллик шартнома имзолади.