Лукаку "Ал-Ҳилол"нинг супер таклифини рад этди

Ромелу Лукаку “Ал-Ҳилол”нинг таклифини қабул қилмади ва Европада қолишни истамоқда.

"Sky Sports" хабарига кўра, ҳужумчига йилига 50 миллион фунт (58 миллион евродан ортиқ) маош таклиф қилинган, бироқ белгиялик бунга рози бўлмаган.

Лукакуни айни вақтда ижара асосида ўйнаётган клуби "Интер" ҳам футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. "Челси" эса уни ижарага беришдан кўра сотишни афзал кўрмоқда. 

2022/23 йилги мавсумда А Серияда ҳужумчи 25 ўйинда 10 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!