Лукаку: "Барселона" бу ПСЖ эмас

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку кеча "Барселона"га (0:1) қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Кейинги ҳафтада бўладиган ўйинда ғалаба қозонамиз дед умид қиламан. Бунинг учун янада ишончлироқ ўйнашимиз керак. “Барселона” имкониятга эга бўлди ва уни голга айлантира олди.

Навбатдаги камбэк? “Барселона” – умуман бошқа савиядаги жамоа. Каталонияликлар ПСЖга нисбатан кўпроқ тажрибага эгалар”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 16 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!