Лукаку "Интер"га Контенинг талаби сабаб ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" форварди Ромелу Лукаку фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” айни дамда Антонио Конте билан музокаралар ўтказишмоқда. Италиялик мутахассис эса жамоага айнан МЮнинг бельгиялик ҳужумчисини сотиб олишни талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Лукаку жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида 45та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 85 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!