
Лукаку мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборади
"Наполи" ҳужумчиси Ромелу Лукаку деярли йил охиригача майдонга туша олмайди. Форвард сон жароҳати олгани сабабли, узоқ муддатга сафдан чиқди.
"Sky Sport Italia" нашрининг хабарига кўра, 32 ёшли футболчи Бельгияда мутахассислар билан маслаҳатлашди ва жарроҳлик амалиёти ўтказилмаслигига қарор қилинди.
Шунга қарамай, Лукаку камида уч-тўрт ой майдонга қайта олмайди. Шунинг учун "Наполи" уни Чемпионлар лигаси рўйхатига қўшмайди.
Ўтган мавсумда Лукаку А Серия доирасида 36 ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урган эди. Бу кўрсаткич бўйича у жамоада етакчи бўлган.
Комментарии