Лукаку мавсумнинг қолган қисмида МЮга ёрдам беролмаслиги мумкин
"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Ромелу Лукаку бу мавсум бошқа майдонга тушолмаслиги мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра бельгиялик футболчи тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, АПЛнинг 36-турида "Челси"га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.
Эслатиб ўтамиз, МЮ айни дамда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни даво эттирмоқда. “Қизил иблислар” мавсумнинг қолган 2та баҳсини "Хаддерсфилд" ва "Кардифф" жамоаларига қарши ўтказишади.
Маълумот учун, 25 ёшли Лукаку бу мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 45та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар