Лукаку қаттиқ жавоб қайтарди
“Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку ўзининг агенти Федерико Пасторелло ўз мижозининг келажаги ҳақида бераётган баёнотларидан норози бўлиб, унга жавоб қайтарди.
- Мен ҳеч қачон ҳеч кимга номимдан гапиришига йўл қўймайман. Мен шу пайтга қадар тилимни тийиб юрдим, жамоамга ёрдам бериш ва мавсумни имкон қадар яхшироқ якунлашга ҳаракат қилдим.
Билиб қўйинглар, агар кимдир мен ва клуб ҳақида гапирса, бу менинг гапларим бўлмайди, - деди Ромелу Лукаку.
“Челси” ўтган ёзда бельгиялик ҳужумчини “Интер”дан рекорд сумма – 97,5 миллион фунтга харид қилган бўлса-да, Лукаку Англия футболида яна ўзини кўрсатишга қийналмоқда. Анчадан бери Ромелу бошқа чемпионатга кетиши ҳақида гап-сўзлар кўпайиб бормоқда.
Фикрлар