Лукаку ва Санчеснинг голлари МЮга ғалаба келтирди (видео)

Шанба оқшомида Англия Премьер-лигасида 26-тур ўйинлари старт олди. “Манчестер Юнайтед” бу тур ўз майдонида “Хаддерсфилд Таун”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга кирицҳди. Ўйиннинг 55-дақиқасида Ромелу Лукаку Хуан Матанинг узатмасидан сўнг гол киритиб, ҳисобни очди.

68-дақиқада эса Алексис Санчес пеналти ишлади ва уни ўзи амалга оширди. Бироқ меҳмонлар дарвозабони Лессль тўпни қайтарди. Қайтган тўпга чилилик футболчининг ўзи етиб келди ва “қизил иблислар” сафида ўзининг дебют голини киритди.

Қуйида ушбу ўйинда юзага келган хавфли  вазиятлар ва киритилган голларни   томоша қилишингиз мумкин.