Лукаку янги мавсумда ҳам Италияда қолади, аммо "Интер"да эмас!

Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган "Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку янги мавсумни ҳам Италияда бошлайди. Бироқ унинг Миланда қолиши даргумон. 

"Corriere dello Sport" нашрининг хабар беришича, футболчи "Ювентус" билан шахсий келишувга эришган. У Туринда тўп тепишга қарши эмас. 

Шу тариқа, "Юве" трансфер суммаси бўйича "Челси" билан келишса кифоя. Лондонликлар уни 40 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!