Лукаку "Ювентус"га ўтиши ПСЖга боғлиқ!

Лукаку "Ювентус" сафига кўчиб ўтиши учун туринликлар ўз ҳужумчисини сотиши лозим.

"Tuttosport" хабарига кўра, "Ювентус" ҳужумчи Душан Влаховични ПСЖга сотишда муаммога дуч келган. Шу сабабли, клубда "аристократлар"нинг белгиялик футболчисини сотиб олиш учун ҳали пул йўқ. Шу муносабат билан туринликлар уни мажбурий сотиб олиш билан бир неча миллион еврога ижарага олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

Бироқ “Челси” бундай имкониятдан манфаатдор эмас ва лондонликлар ушбу таклифга рад жавобини берган. 

Влахович сотилган тақдирда "Ювентус" Лукакуни бонуслар билан бирга 40 миллион еврога сотиб олишга тайёр эди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!