Лукакудан тамоман воз кечишди

  • 05 Dec 10:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси”нинг янги мураббийи Грэм Поттер ҳам келажакда бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку билан ишламоқчи эмас.

Tecno

Аслида бельгиялик футболчи 2021 йилнинг ёзида аввалги бош мураббий Томас Тухель талаби билан олиб келинган эди. Лукаку “аристократлар” тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. Лондонликлар уни олиш учун 97,5 миллион фунт сарфлаган.

Лукаку бир мавсум давомида ўзини кўрсата олмаганидан кейин, ўтган ёз “Иентер” уни ижара асосида ортга қайтарди.

Ромелу жаҳон чемпионатида ҳам ишончли ўйин намойиш этолмади. Хорватияга қарши баҳсда у бир неча қулай вазиятларни барбод қилди ва бельгияликлар мундиални тарк этди.

“Челси” тажрибали ҳужумчини бутунлай сотиб юбормоқчи. Лекин қимматбаҳо ҳужумчига харидор топиш осон бўлмайди.

Comments

You must be logged in to commet!