Лукакуни ҳақорат қилган журналист ишдан ҳайдалди

Италиялик журналист "Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукакуга нисбатан ирқчилик муносабатида бўлгани учун телекўрсатувдан ҳайдалди.

“Интер” мухлиси, журналист ва 2010 йилдан буён Qui Studio a Voi Stadio дастури иштирокчиси Луижи Фурини кўрсатувда "Челси" ҳужумчисини қора танли (негр) деб атади. У бу қилмишидан кейин кечирим сўрашдан ҳам бош тортди. У бу сўз одатда тез-тез қўлланилишини таъкидлади ва натижада у шоудан кетганини таъқиқланган”, - деб ёзади Football Italia.

Манбанинг қайд этишича, бундан ташқари кўрсатув давомида италян тилида камситувчи ва хўрловчи характерга эга бўлган сўз ишлатилган.

"Ирқчилик маъноасидаги сўзлар ҳазил эмас (этимологиясидан қатъи назар). Хатолар ва тушунмовчиликлар биз учун қабул қилиниши мумкин эмас ва кечирим сўрашнинг ўзи ҳам етарли эмас.

Ҳамкасбимиз Фурини шундай жиддий хатога йўл қўйганидан афсусдамиз. Шошилинч чора кўришимиз муқаррар”, — деб ёзди Telelombardia раҳбари Фабио Равеззани.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
shohrux
26/08/2023 10:09
Ту́грида Интерга хойинлик килди