Лукакунинг голеадорлиги кетма-кет 4 йилдан буён ўзгармаяпти
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку кеча Англия кубоги доирасида “Хаддерсфилд”га (2:0) қарши бўлиб ўтган баҳсда дубль қайд этди.

Шу тариқа бельгиялик футболчи жорий мавсум ўз голлари сонини 20тага етказиб олди. Эътиборлиси, Лукаку кетма-кет 4 йилдан буён 20тадан кўп гол уриб келмоқда.

Маълумот учун, Бельгия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум АПЛда жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.