Лукас Эрнандес бу йилги
Ads

"Атлетико" Мадрид клуби ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Лукас Эрнандес 2018 йилги "Олтин тўп" соврини учун асосий даъвогар кимлигини айтди.

"Антуан Гризманн "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Албатта, у ажойиб футболчи ва буни сўнгги бир неча йиллардан буён исботлаб келмоқда. 2-3 йил олдин у ушбу совринни юта олмасди, чунки Чемпионлар лигаси ва Европа чемпионати финалларида мағлуб бўлганди.  Клуби ва терма жамоаси учун унинг бу йил амалга оширган улкан хизматларини инобатга олганда, у "Олтин тўп" учун биринчи рақамли номзод", - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн жорий йил УЕФА Европа лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.