Лукас Моура яна қадрдон клубига қайтди!
Бразилиялик вингер Лукас Моура ўзи тарбия топган "Сан-Паулу" клуби билан шартнома имзолади, дея хабар берди таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Манбага кўра, футболчи ва клуб келишуви 2023 йил охиригача тузилади. Бу бўйича барча ҳужжатлар имзоланган ва тез орада расман эълон қилинади.
Шунингдек, ушбу трансфер ойнасида "Сан-Паулу"га колумбиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Хамес Родригес қўшилди.
Лукас Моура “Тоттенхэм” сафига 2018 йилнинг январида ПСЖдан кўчиб ўтган эди. У "шпорлар" сафидаги дебют голини Англия кубоги доирасида "Рочдейл"га қарши ўйинда киритди. Умуман олганда, “Тоттенхэм” сафида бразилиялик ҳужумчи 221 учрашувда 39 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
30 ёшли Лукас Премьер-лиганинг ўтган 2022/2023 йилги мавсумида бор-йўғи 15 та ўйинда майдонга тушиб, майдонда жами 140 дақиқа ўйнади ва битта гол урди.
Фикрлар