Лукас Васкес ПСЖга ўтиши мумкин

ПСЖ клуби "Реал" Мадрид вингери Лукас Васкесни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра парижликлар 28 ёшли испаниялик футболчини “қироллик клуби”дан кетишга кўндиришмоқчи. Ўз навбатида Васкес ҳам “қироллик клуби”да янги келган ҳужумкор ярим ҳимоячилар фонида ўз ўрнини йўқотиши эҳтимоли мавжуд ва шу сабабли ҳам бошқа жамоага ўтишга қарор қилиши ҳам мумкин.

“Реал” раҳбарияти эса Васкесни 60 млн еврога сотишга тайёр.

Маълумот учун, Васкес ўтган мавсум “Реал” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!