Лунин "Реал"даги келажагига ойдинлик киритди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Андрей Лунин келажагига ойдинлик киритди. "El Chiringuito TV" томонидан тарқатилган видеода украиналик голкипер автомобилида мухлисларга автографлар тарқатаётгани акс этган. Шу пайт у ўз қарорини маълум қилган — Лунин "Реал" сафида қолишни хоҳламоқда.

Tecno

Маълумки, Тибо Куртуа соғлом бўлган пайтда Лунин асосий таркибда мунтазам ўйин амалиётига эга эмас. Шу боис, у борасидаги трансфер миш-мишлари доимий равишда тарқалмоқда.

Andriy Lunin player of Real Madrid is training at Valdebebas training ground on August 04, 2025 in Madrid, Spain.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни "Реал" футболчилари янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Ла Лиганинг биринчи турида жамоа Хаби Алонсо бошчилигидаги "Осасуна"ни қабул қилади. Учрашув 19 август, сешанба куни бўлиб ўтади.

Андрей Лунин "Реал" сафида шу вақтгача 62 та расмий ўйинда майдонга тушган ва 70 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!