Лутфулла Тўраев нега терма жамоа қароргоҳини тарк этди?

Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаганидан сўнг "Бунёдкор" сардори Лутфулла Тўраевни терма жамоа йиғинига жалб этган эди. Тажрибали футболчи бир неча кун машғулотларда иштирок этди, бироқ ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра у мураббийлар қарорига кўра терма жамоа лагерини тарк этди.

"Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда. Терма жамоамиз сафида машғулотларда иштирок этаётган Лутфулла Тўраев мураббийлар қарорига асосан миллий жамоа лагерини тарк этди. Бугундан бошлаб Тўраев машғулотларда иштирок этмаяпти", - деб ёзилади ташкилот тарқатган хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
09/10/2019 07:01
Нега