Лёв шармандали мағлубиятга қандай изоҳ берди?
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Миллатлар Лигаси доирасида Испаниядан учралган шармандали мағлубият(6:0) ҳақида фикр билдирди:
"Ҳозир бирор нарсани тушунтириш қийин. Ҳаммаси нотўғри кетди. Иккинчи бўлимда биз ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аммо испанлар яхшироқ, тезроқ ва аниқроқ ўйнади. Қора кун. Биз имконият тополмадик.
Мюллер, Боатенг ва Хуммельсни термага қайтариш? Мен қўл остимдаги футболчиларга ишонаман ва тўғри йўлда эканлигимизни аввал ҳам айтганман. Бугун сўнгги ўйинларда умуман ривожланишдан тўхтаб қолганлигимизни англадим. Албатта, мен бунинг ечимини излайман. Бу менинг бурчим".
Маълумот учун, немислар 89 йил ичидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди.
Фикрлар