Люк Шоу: “Саутгейт кетмаслигини истаймиз”

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу Франция билан бўладиган чорак финал ўйини олдидан мураббий ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, футболчилар Англия муваффақиятсизликка учрайдиган бўлса ҳам Саутгейтнинг қолишини хоҳлайди.

Тўғри, биз қанақадир кубокни ютмагандирмиз. Лекин тўғри йўлдамиз. Унинг қўл остида кўп йиллардан бери кузатилмаган натижаларга эришдик. Албатта, Францияга мағлуб бўлишимиз мумкин. Аммо биз бундай гапиришни ва ўйлашни истамаймиз. Биз ўзимизга ишонамиз”, - деди “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси.

Саутгейтни ноҳақ танқид қилишади. Бизда ҳали ҳам яхши тўпурарлар бор. Сўнгги йирик турнирларга эътибор берсангиз, охирги икки чемпиоанат узоқ йиллардан бери эришилган энг яхши натижамиз ҳисобланади”, - дея қўшимча қилди Люк Шоу.

Маълумот ўрнида, Гарет Саутгейт 2016 йилдан буён “уч шерлар”ни бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!