Мадрид дербисининг 5
Ads

Бугун тунда "Атлетико" ва "Реал" жамоалари ўртасида Мадрид дербиси бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан биз ушбу дерби тарихидаги энг кўп майдонга тушган 5 футболчи ҳақида маълумот бериб ўтишни жоиз деб топдик.

5. Аделардо Родригес. 35 ўйин - 8 гол

Родригес "Атлетико" либосида "Реал"га қарши энг кўп майдонга тушган футболчи ҳисобланади. Аделардо чемпионатда 27, кубокда 8 марта Мадрид дербисида иштирок этган. Ярим ҳимоячи "матрасчилар" либосида 1959-1976 йиллар мобайнида 3 марта Ла лига чемпионлигини қўлга киритган.

4. Мичел Гонсалес. 36 ўйин - 4 гол

Гонсалес "Реал" таркибида 1981-1996 йиллар давомида 558 ўйин ўтказган. Мичел ана шу баҳсларнинг 35 тасини "Атлетико"га қарши ўтказган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Ла лигада 23, кубокда 11 ва лига кубокда 2 та ўйин ўтказган.

Давоми Фурқат Юсупов блогида