Мадрид клуби "Барселона" ярим ҳимоячисини трансферлар рўйхатига киритди

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо "Атлетико"нинг эҳтимолий трансфер номзодлари рўйхатига киритилди, деб хабар беради "Marca". 22 ёшли футболчи мадридликлар спорт раҳбарияти томонидан кўриб чиқилаётган вариантлардан бири ҳисобланади. "Атлетико"нинг спорт йўналишига Матеу Алемани раҳбарлик қилмоқда.

Tecno

Аввалроқ қизиқиш билдирилган "Вулверхэмптон" хавбеки Жоао Гомес асосий номзод сифатида қаралаётган бўлса-да, клуб муқобил вариантларни ҳам ўрганмоқда.

Ҳозирча "Атлетико" "Барселона" билан эҳтимолий келишув юзасидан музокара олиб бормаган. Шу билан бирга, Касадо кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун трансферга рози бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Испаниялик ярим ҳимоячи жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган ва шу боис мунтазам ўйнаб, ўсишни истайди.

Агар мадридликлар Жоао Гомес бўйича келишувга эриша олмаса, Марк Касадо вариантига мурожаат қилишга тайёр.

Жорий мавсумда Касадо Ла Лигада 13 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!