Мадрид клуби мураббийи келаси мавсум "Интер"ни бошқариши мумкин
Кейинги мавсум Италиянинг "Интер" жамоасида Мадрид клуби мураббийи иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда "El Chiringuito" нашри хабар бермоқда.
Манбада ёзилган маълумотга кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне мавсум якунлангач жамоани тарк этиб, "Интер"ни бошқариши кутилмоқда. Маълум бўлишича, томонлар ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришган. Ҳозирда миланликларни Кристиан Кивага бошқармоқда.
Маълумот учун, аргентиналик мутахассис "Атлетико"да 2011 йилдан буён ишлаб келмоқда. Мутахассис мадридликлар билан икки марта Испания чемпионати ва Суперкубогида ғолиб чиққан. Икки марта Европа Лигаси ва УЭФА Суперкубогида ғалаба қозонган, икки марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқишга эришган.
Фикрлар