Мадрид клубини иккита ҳимоячи тарк этди

CHERY AUTO

Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзининг икки ҳимоячиси Рейнилду Мандава ҳамда Сезар Аспиликуэта билан хайрлашганини эълон қилди. Клуб футболчилар билан бугун тугайдиган шартномани узайтирмади.

Tecno

Айни вақтда 31 ёшда бўлган Мандава мадридликлар сафида 4 мавсум тўп сурди. Чап қанот ҳимоячиси "матрасчилар" сафида 103 та учрашувда майдонга тушишга мувоффақ бўлган.

Август ойида 36 ёшни қаршилайдиган Аспиликуэта Мадрид клубида икки мавсум ўтказди. Бу вақт ичида у 54 та ўйин ўтказди. Футболчи ўнг қанот ҳимоячиси ва ҳимоя марказида ўйнади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию