Мадридда порлаган юлдуз “Челси”га ўтишни истамоқда
“Атлетико”даги ўйинлари билан юлдуз даражасига кўтарилган Хосе Хименес келаси мавсумдан эътиборан Фрэнк Лэмпард жамоасида тўп суришни истамоқда.
- Мен Лэмпард жамоасида ўйнашни хоҳлайман. Болалигимда “Челси” ўйинларини томоша қилиб катта бўлганман. Мен бу жамоа мухлисиман, - деди Хосе Хименес.
Ўз навбатида, қўл остидаги бир неча ҳимоячилардан воз кечган лондонликлар бош мураббийи ҳам Хосе Хименесни ўз жамоасида қўшиб олиш ниятида. Лэмпард уругвайлик футболчига ҳимоя марказини топширмоқчи.
Фикрлар