Мадридликлар “Барса” ҳужумчиси сотиб олади

“Атлетико” бу мавсумда ўтган галгисидек самарали ўйин кўрсата олмаётган Луис Суарес билан хайрлашишга қарор қилди.

ESPN нашрининг хабар беришича, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне ҳужум чизиғини ижара асосида “Барселона”да ўйнаётган Люк де Йонг билан кучайтирмоқчи.

Маълумки, Люк Де Йонг аслида “Севилья” футболчиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Мадрид клуби ёзда 31 ёшли ҳужумчининг трансфер ҳуқуқини андалусияликлардан тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Нидерландиялик ҳужумчи келаси мавсум Луис Суарес ўрнини босиши керак бўлади. “Атлетико” бу ўйинчини олиш учун 5 миллион евро атрофида харажат қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!