Мадридликлар бирданига тўрт футболчи билан хайрлашди

Мадриднинг иккинчи суперклуби “Атлетико” тўрт нафар футболчини қўйиб юборгани ҳақида маълумот берди.

Клуб билан ижара шартномаси тугагани туфайли Мемфис Депай Мадриддан кетди. Нидерландиялик ҳужумчи “Барселона”да ижарага олинган эди.

Шунингдек, Марио Эрмосо, Габриэл Паулиста ва Витолога ҳам янги шартнома таклиф қилинмади.

Қизиғи шундаки, Эрмосо ва Депай якунланган мавсумда жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бўлганди.

Эрмосо “Атлетико” билан янги шартнома борасида келиша олмади. Маълумотларга қараганда, уни “Интер” ўз сафига чорламоқда.

“Атлетико” молиявий аҳволини ўнглаб олиш учун яна бир неча футболчилар билан ҳам хайрлашиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!