Мадридликлар Европа Чемпионлар лигаси ғолибини трансфер қилди
Мадриднинг «Атлетико» клуби янги футболчига эга бўлди – жамоа таркибига Жанубий Корея терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ли Кан Ин қўшилди.
Мадрид клуби 25 ёшли футболчининг ПСЖдан расман келиб қўшилганини эълон қилди. Томонлар 2031 йил 30 июнига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида трансфер қиймати 35 миллион евро атрофида экани, яна 5 миллион евро миқдорида бонуслар кўзда тутилгани хабар қилинган эди. Шу тариқа, шартнома умумий қиймати 40 миллион еврога етши мумкин.
Ли Кан Ин ўтган мавсум Франция чемпионатида ПСЖ таркибида 27 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва жамоадошларига 4 та голли пас йўллади. Мамлакат чемпиони ва УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Ли Кан Ин Жанубий Корея терма жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири сифатида 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди.

Фикрлар