Магистр "Юве"ни тарк этади
Янги мавсум "Ювентус" ҳимоячиси Жоржио Кьеллини учун охиргиси бўлади. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, 35 ёшли италиялик футболчи “кекса синьора” билан амалдаги шартномасини яна бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришган. Шундан сўнг, у бутсаларини михга илади.
Кьеллини фаолиятини тугатгач, “Ювентус”да менежер лавозимида иш бошлайди. Таъкидлаш керакки, у бизнес бошқаруви бўйича магистр дипломига эга.
Жоржио Кьеллини “Ювентус” шарафини 2005 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида туринликлар сафида жами 509 та ўйинда майдонга тушди ва 36 та гол ҳамда 20 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар