Мағлубият аламидан “Манчестер Юнайтед”нинг 4 юлдузи жанжал кўтарди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг ички муҳитдаги муаммоларни бартараф этила олмагани кўриниб қолди.

Премьер-лиганинг навбатдаги турида ўз майдонида “Брайтон”га 1:3 ҳисобида ютқазган “Манчестер Юнайтед” футболчилари кийим алмаштириш хонасида уришиб кетди.

The Su нашрининг ёшича, жамоа сардори Бруну Фернандеш ва Скоот Мактоминей ўртасида жанжал чиққан. Бу вазиятга маркзий ҳимоячилар – Виктор Линделёф ва Лисандро Мартинес ҳам қўшилган.

Тўрт нафар футболчи ўртасидаги жанжални тўхтатиш учун бош мураббий Эрик тен Хаг ҳам вазиятга аралашишига тўғри келган.

Мутахассислар манчестерликлар ички муҳитни соғломлаштирмай туриб, муваффақиятга эриша олмаслигини таъкидламоқда. Аввалроқ, Эрик тен Хаг ва Жейдон Санчо ўртасида зиддиятли вазият юзаган келди. Бу муаммо ҳам ҳали тўлиқ бартараф этилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!