Магуайр Кэррикнинг қолишига ишонмоқда
Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик келаси мавсумда ҳам жамоада қолиши мумкинлигини айтди.
44 ёшли мутахассис январь ойида Рубен Аморим истеъфога чиқарилганидан сўнг жамоани бошқаришни ўз қўлига олган эди. ОАВда ёзилишича, ёзда клуб янги мураббий тайинлаши мумкин.
"Мавсумни кучли якунлашимиз керак. Ўйлайманки, у доимий лавозим учун номзодлар қаторига қўшилиши шарт ва кейин жараён давом этади.
Ишонаманки, барчаси тўғри йўл билан ҳал бўлади ва танлов жуда пухта ўтказилади.
Бу ёз жуда муҳим бўлади. Жамоага ёрдам берадиган янги футболчилар керак, буни ҳаммамиз тушунамиз. Таркибни кучайтириш зарур. Мураббийлар штабида ҳам катта ўзгаришлар бўлади ва раҳбарият тўғри қарор қабул қилади", — деди Магуайр.
Фикрлар