Магуайр "Манчестер Юнайтед"дан кетиши керак. Чунки...
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Рунининг фикрича, Харри Магуайр манкунианликлар сафини тарк этиши керак.
Қўшимча қиламизки, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг яқинда Магуайрни сардорлик боғичидан ҳам маҳрум қилди.
“У қандай қилиб қўлидаги боғичдан маҳрум бўлган клубда ўйнашда давом этади? Бу мураббийнинг унга мутлақо ишонмаслигидан далолат беради.
Ишончим комилки, Харри ўзи учун, Англия терма жамоасидаги фаолияти учун ҳам учун кетишни хоҳлайди. Ҳозир унинг кетиши учун энг яхши пайт бўлса керак”, - деди Руни The Athletic нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар