Маҳмуд Мурадов жанг қиладиган кечада яна кимлар октагонга кўтарилади?
Ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов 26 февраль куни навбатдаги жангини ўтказади. У АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этилувчи “UFC Fight Night» турнирида Канада вакили Миша Циркуновга қарши октагонга кўтарилади. Марказий жангда эса Ислом Махачев-Бенил Дариуш қарама-қаршилигини гувоҳига айланамиз. Қолаверса, яна бир қатор қизиқарли тўқнашувлар ўрин олган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, жанг кечасига қадар, баъзи ўзгаришлар ҳам юзага келиши мумкин.
Ҳозирга келиб, кард шундай кўриниш олган...
Асосий кард:
Ислам Махачев (Россия) - Бенил Дариуш (АҚШ);
Жаирзиньо Розенстрайк (Суринам) - Марчин Тыбура (Польша)
Маҳмуд Муродов (Ўзбекистон) - Миша Циркунов (Канада);
Райан Спэнн (АҚШ)- Ион Куцелаба (Молдова).
Прелим кард:
Арман Царукян (Арманистон) - Йоэль Альварес (испания);
Игнасио Бахамондес (Чили)- Жу Ронг (Хитой);
Жин Ю Фрей (АҚШ)- Ханна Голди (АҚШ).
Виктор Алтамирано(Мексика) - Карлос Хернандес (АҚШ);
Терренс МакКинни (АҚШ) - Фарес Зиам (Франция);
Грегори Родригес (Бразилия) - Армен Петросян (Арманистон);
Алехандро Перес (Мексика)- Джонатан Мартинес (АҚШ).
Фикрлар