Маҳмуд Мурадов кечаги мағлубиятидан сўнг "Инстаграм"да пост қолдирди

  • 23 октябрь, 2022, 15:03
  • 0
  • MMA

UFC 280 турнири доирасида Кайо Борральога қарши октагонга кўтарилиб, ҳакамларнинг баҳсли қарори эвазига мағлубиятга учраган Маҳмуд Мурадов "Инстаграм"даги саҳифасида пост қолдирди:

"Ассалому алайкум, ҳаммага! Баъзида биз хоҳлагандек бўлмайди. Демак, кеча менинг куним эмасди.

Мен жангга тайёр эдим, ўзимни яхши ҳис қилдим, лекин жангда нимадир нотўғри кетди. Бу - спорт. Рақибимни чин дилдан табриклайман.

Алҳамдулиллаҳ, жанг жароҳатсиз ўтди, яқин кунларда машғулотларга қайтаман.

Мени қўллаб-қувватлаш учун келган барчага миннатдорчилик билдираман, сизларни эшитдим, ҳис қилдим. Умидингизни оқлолмаганимдан афсусдаман.

Телевизор орқали кузатган ва мени дуо қилган барчага катта раҳмат. Бу бошланиши, Ин Ша Аллоҳ ҳаммаси олдинда!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!