Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Самарқанд халқаро туризм марказида триатлон бўйича "Challenge Samarkand" халқаро спорт фестивали бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 40 мамлакатидан 1450 нафардан зиёд атлет маҳоратини кўрсатди.

Аёллар ўртасидаги баҳслар 750 метр сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километр югуриш босқичларидан иборат бўлиб, унда профессионал спортчилар билан бирга ҳаваскорлар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Беллашувлар профессионал спортчиларнинг 1,9 километр сузиш, 88 километр велопойга ҳамда 21,5 километр югуриш босқичи билан якунланди. Ҳаваскор триатлончилар эса 750 метр сузиш, 19 километр велопойга ва 5 километр югуриш босқичларини босиб ўтишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!