Маҳрум этилган камар ва 100 минг доллар можароси: Шакур Стивенсон WBC билан очиқ урушда!

  • 06.02.2026 01:30
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) америкалик таниқли боксчи Шакур Стивенсонни 61,2 кг вазн тоифасидаги чемпионлик камаридан маҳрум қилди.

Ўз навбатида Стивенсон ҳам жим қараб турмади ва бошқа вазн тоифасида ўтказилган ҳамюрти Теофимо Лопесга қарши жанг учун ташкилотга жарима тўлашдан бош тортишини айтди.

"Жин урсин, мен сиздан 100 минг доллар қарзманми?! Кроуфорд билан жанжаллашиб қолганингиз учун менга ташланяпсизми?! Бунга лойиқ бўлмаган қандайдир фирибгарларга 100 минг тўлайманми?! Йўқ, яхшиси пулни қизимга бераман. WBC, камарингизни олинг !!!" - деди Стивенсон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!