Макгрегор Мейвезердан реванш олиш истаги борлигини яширмаяпти
Ads

Ирландиялик MMA жангчиси Конор Макгрегор бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан иккинчи марта жанг қилиш истаги борлигини таъкидлаб ўтди. У шунингдек, бу жанг рингда ёки октагонда бўлиши муҳим эмаслигини айтиб ўтган.

Мен фаолиятимни давом эттириш учун жуда кўплаб вариантларни кўриб чиқяпман. Улар орасида бокс жанглари ҳам бор. Менга Мейвезер билан реванш жанг қилиш жуда қизиқ. Агар у ўзида куч топа олиб, ММА қоидалари бўйича октагонда урушсак жуда хурсанд бўлардим, аммо рингда жанг қилиш таклифи берилса ҳам мамнуният билан қабул қиламан. Менинг ягона шартим қоидаларга ҳеч қандай ўзгартириш киритмаслик. Бу ММА бўлса, ҳақиқий ММА қоидалари, агар бокс бўлса ҳам шундай. Агар Флойд урушишни истаса, реванш қиламиз, аммо қуруқ сўзлар билан урушиш керак эмас, агар унга бу керак бўлмаса, – дея ирландиялик спортчининг сўзларини келтиради Skysports нашри.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 6 октябр куни UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан куч синашади.