Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Конор Макгрегор: "UFC мени қўрқитмоқчи бўлди"

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Таниқли ММА устаси бразилияликка қарши жанги ҳақидаги гап-сўзлар бежиз эмаслигини тасдиқлади

Таниқли ММА устаси Конор Макгрегор бразилиялик Карлос Пратесга қарши жанги ҳақидаги гап-сўзлар бежиз эмаслиги ва бу баҳс ҳақиқатан ҳам муҳокама қилинганини тасдиқлади.

"UFC ҳақиқатан ҳам мен ва Пратес тўқнашуви ҳақида гапирди. Мен эса: "Майли, шартнома жўнатинг," дедим. Бироқ улар бунии қилишмади. Промоушен аслида мени қўрқитиб, енгил вазнга қайтармоқчи эди", - деди Конор Ариэль Хельванига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор 12 июль куни "UFC 329" турнирида Макс Холлоуэй билан баҳс олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ