Макс Холлоуэй ва Чарльз Оливейра бўлажак жанг учун даҳшатли гонорар олиши мумкин
Хабарингиз бор, 8 март куни Лас-Вегасда "UFC 326" турнири бўлиб ўтади. Кечанинг марказий тўқнашувида америкалик Макс Холлоуэй ва Бразилия вакили Чарльз Оливейра BMF камари учун ўзаро жанг қилиши режалаштирилган.
Макс ва Чарльз ўртасидаги баҳс учун ажратилган маблағ ҳозирча номаълум. Бироқ, "Sporty Salaries" веб-сайти маълумотларига кўра, бразилиялик спортчи полшалик Матеуш Гамрот билан олдинги жангида 571 000 доллар ишлаб топган. Улардан 50 000 доллари бонус ва 21 000 доллаи эса ҳомийлик пуллари эди.
Макс Холлоуэй 2025 йил ёзида ҳамюрти Дастин Порье билан жанги учун тахминан 1,54 миллион доллар гонорарни қўлга киритган.
Демак, бўлажак қарама-қаршилик учун ҳам бу икки жангчига берилажак пуллар анчагина кўп бўлиши мумкин.
Фикрлар