“Максам-Чирчиқ” миллий чемпионат 2-турини ғалаба билан бошлади
Ads

Бугун пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича XXI миллий чемпионатининг 2-тур баҳсларига старт берилганидан хабарингиз бор.

Турнинг илк баҳсида Самарқанднинг “Нафис” жамоаси “Максам-Чирчиқ” билан куч синашди ва голларга бой кечган баҳсда самарқандликлар 5:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди, дея хабар беради ЎФУ матбуот хизмати.

Олий лига

2-тур, 1-кун

09.12.2016

“Нафис” – “Максам-Чирчиқ” – 4:5

Голлар: И.Шарипов 6, Х.Нишонов 26, 36, 40 - М.Гуляев 7, Б.Аҳмедов 9, И.Ропиев 12, Т.Тўрақулов 14, Ф.Неъматов 15.

Куннинг иккинчи баҳсида "Турон-С" жамоаси "Пахтакор"га қарши майдонга тушади.