Максим Шацких: "Бу футболнинг устидан кулиш"
Ўзбекистон Кубоги 1\4 финал доирасидаги “Навбаҳор” – “Пахтакор” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
- Хайрли кеч. Бугун ушбу мавзуга тўхталишни истамагандим, аммо гапиришга мажбурман. Бу ҳакамлик совет давридан қолган уй ҳакамлиги бўлди. Ўзбекистон кеча мустақиллигини байрам қилди, бунга 31 йил тўлди. Аммо ҳакамлик ҳамон ўша даврда қолиб кетгандек. Бу футболнинг устидан кулиш.
Мен йигитларга ўйиндан кейин раҳмат айтдим. Ўзимизга гол олиб келдик. Ўйинни назорат қилдик. Камчиликлар устида ишлаймиз. Чемпионат ўйинлари олдимизда, курашни давом эттирамиз.
Дарвозабонимиз бирор марта рақибнинг ижодкорлиги сабабли ҳужумдан кейин тўпга тегмади. Қанотдан узатилган тўплар ва зарбалар ўйин эмас. Биз бу ерда қотиб қолишни хоҳламаймиз. Ўсишни истаймиз, замонавий футбол ўйнамоқчимиз. Мағлубиятга хатоларимиз сабаб бўлди. Шундай ҳакамлик билан ҳам ютишимиз керак эди.
"Навбаҳор"нинг Кубокдаги имконияти ҳақида ҳозир ҳеч нима дея олмайман. Октябрда финал, ҳаммасини чемпионат охирида кўрамиз.
Фикрлар