Максим Шацких Фарғонадаги ғалабадан сўнг қандай фикр билдирди?

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шатских ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлашимча, баҳс тайёргарлик кўрганимиздек кечди. Деярли майдон марказисиз ҳаракат қилдик. Йигитлар ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларни бажаришди. Баҳсдан олдинги режамизни 99,9 фоиз уддалашди. Ҳақли ғалаба қозондик.

Бизда биринчи рақамли дарвозабони йўқ. Мавсум давомида кўрган бўлсангиз, иккиси ҳам асосий таркибда бўлишга лойиқ посбонлар. Кимнидир хатосидан кейин ёки ишончсиз ҳаракати сабабли алмаштирмадик. Имкон қадар иккисига ҳам ўйин амалиёти беришга ҳаракат қиляпмиз. Қўшимчасига, Владимир Назаров ҳозир олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда. У тонусда бўлиши керак".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!